Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Нишонда бир-бирини калтаклаган директор ва ўқитувчи ярашиб олди

Нишонда бир-бирини калтаклаган директор ва ўқитувчи ярашиб олди

16 июл 2022
2 824
МАҲАЛЛИЙ

Бугун ахборот сайтимизнинг телеграм каналида "Нишонда директор ва ўқитувчи бир-бирини ўқувчилар кўз ўнгида калтаклади" номли хабар эълон қилинганди.Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Муносабатда айтилишича, ушбу воқеа 2022 йил 15 июль куни соат тахминан 11:00 лар атрофида Нишон туман 2-сонли  касб-ҳунар мактабида содир бўлган. Унда директор Г.У. ва ўқитувчи Х.О. ўзаро тортишиб қолиши оқибатида келишмовчилик юзага келган. 

Айни вақтда ушбу ҳолат бўйича Нишон тумани ҳокими ўринбосари С.Худойқулов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, бу воқеанинг асл сабаби кенг жамоатчилик билан бирга ўрганилди.

Шу ўринда, Нишон туман 2-сонли  касб-ҳунар мактаби директори ва ўқитувчи айни вақтда ўзаро келишиб олган ҳолда, бир-бирига нисбатан ҳеч қандай гина-кудратни сақлаб қолмаган ва келажакда дўстона руҳда биргаликда ишлашга қўл ташлашган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Нишон туман ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: