Бош саҳифа » СПОРТ » Ўзбекистон Японияни мағлуб этиб, финалга йўлланма олди

Ўзбекистон Японияни мағлуб этиб, финалга йўлланма олди

15 июн 2022
977
СПОРТ

Осиё кубоги U-23 иккинчи яримфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Японияга қарши учрашувда майдонга тушди.

«Бунёдкор» стадионидаги учрашувда ОФК қарорига кўра, ўзбекистонлик мухлислар киритилмагач, ўйингоҳ ташқарисида фан-зона ташкил этилиб, 10 мингдан ортиқ томошабин катта монитор қаршисида 90 дақиқа вакилларимизни қизғин қўллаб-қувватлаб турди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади, иккинчи таймнинг 60-дақиқасида эса Жасур Жалолиддинов жарима майдони ташқарисидан супер зарба йўллаб, японлар дарвозасини ишғол этди – 1:0.

Голдан руҳланган вакилларимиз учрашувнинг 89-дақиқасида иккинчи голни киритишди. Ҳусайн Норчаев Сузуки билан яккама-якка ҳолатга чиқиб, ўйин тақдирига нуқта қўйди – 2:0.

Шу тариқа, Темур Кападзе шогирдлари «12-ўйинчи»сиз ҳам Япония устидан зафар қучиб, финалга йўлланма олишди. 

«Бунёдкор» стадионида кечадиган 19 июнь кунги Саудия Арабистонига қарши ҳал қилувчи баҳсда бу сафар мухлислар ҳам стадионга қайтишади. Вакилларимиз сўнгги 4 йилда иккинчи марта финалда тўп суришади.

Осиё кубоги U-23. Яримфинал.

15 июнь (чоршанба)

Ўзбекистон – Япония – 2:0

Гол: Жасур Жалолиддинов 60, Ҳусайн Норчаев 89.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: