Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Шаҳрисабз шаҳрига янги прокурор тайинланди

Шаҳрисабз шаҳрига янги прокурор тайинланди

14 июн 2022
4 242
МАҲАЛЛИЙ
Баҳром Бекбўтаев Кўкдала туман прокурори лавозимида фаолият олиб бораётганлиги сабабли Хуррамов Равшан Хушвақтович Шаҳрисабз шаҳар прокурори этиб тайинланди. Тайинловга қадар Р.Хуррамов вилоят прокуратурасида кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган. 

Шаҳар прокуратурасида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят прокурорининг ўринбосари Убайдулло Саъдуллаев янгидан тайинланган шаҳар прокурорини йиғилганларга таништирди. Йиғилишда иштирок этган Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов ва бошқалар ёш прокурорнинг шарафли ва машаққатли фаолиятига омад ва зафарлар тилади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: