Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёнинг 2 та туманида ДХХ ва ИИБ тезкор тадбир ўтказди

Қашқадарёнинг 2 та туманида ДХХ ва ИИБ тезкор тадбир ўтказди

09 июн 2022
4 282
МАҲАЛЛИЙ

Яккабоғ туманида ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Р. 3 000 АҚШ долларини  33,3 млн сўмга фуқаро О.га сотган вақтида ушланиб, жами 3 100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди. 

Шунингдек, Миришкор туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар К.Д. ва Т.М.лар ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.га 3 300 АҚШ долларини 36,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Юқоридаги фуқароларнинг ҳаракатлари бўйича олиб борилган тезкор кузатувларда улар доимий равишда валюта қимматликларини қонунга зид равишда айирбошлаш фаолияти билан шуғулланиб келганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: