Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қаршида 18 ёшли йигит 27 ёшли эркакни ўлдирди

Қаршида 18 ёшли йигит 27 ёшли эркакни ўлдирди

31 май 2022
5 861
МАҲАЛЛИЙ
2022 йил 31 май куни Қарши шаҳри «Комилон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлардан бирида фуқаро Л.А.нинг (эркак, 1995 й.т.) жасади қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Қарши шаҳар прокуратураси томонидан О.Д.га (2004 й.т.) нисбатан жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (оғирлаштирувчи ҳолатда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

 
Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: