Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муборакда кредит маблағини талон-торож қилган сохта раҳбар фош бўлди

Муборакда кредит маблағини талон-торож қилган сохта раҳбар фош бўлди

19 май 2022
1 669
МАҲАЛЛИЙ

Муборак туманидаги «В.Л.» МЧЖ норасмий раҳбари У.Я. АТБ «Микрокредитбанк» Муборак филиалидан гаров таъминоти сифатида кўрсатилган техникаларни 660 млн сўмга қиммат баҳолатди ва ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва металл маҳсулотлари сотиб олиш учун ажратилган 400 млн сўм кредит маблағини нақдлаштириб олган ҳамда бу пулларни талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: