Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қаршида "Янги Ўзбекистон" массиви қурилиши бошланди

Қаршида "Янги Ўзбекистон" массиви қурилиши бошланди

14 май 2022
3 850
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
"Янги Ўзбекистон" массиви қурилиши учун вилоят марказига кириб келишдаги "Чаман" МФЙ ҳудудидан 64,6 гектар майдон танлаб олиниб, лойиҳа ишлари амалга оширилди.

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов, секторлар раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида бу ерда барпо этиладиган "Янги Ўзбекистон" массивининг лойиҳа тақдимоти ўтказилди. 
Лойиҳага кўра 64,6 гектарли майдонда 48 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган. Шундан 18 тасини 16 қаватли, 22 тасини 12 қаватли, 8 тасини 9 қаватли уйлар ташкил этади. Массивда 38 гектар майдонда "Янги Ўзбекистон боғи", унинг таркибида амфитеатр, болалар ва спорт майдончаси барпо этилади.  Шунингдек, иккита умумтаълим мактаби, иккита мактабгача таълим ташкилоти, оилавий поликлиника, маҳалла маркази ва тадбиркорлик биноси, савдо мажмуаси қурилади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: