Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Шаҳрисабзда машина ойналаридан чиқиб олиб, турли ҳаракатларни содир қилган 12 нафар «олифта» жазоланди

Шаҳрисабзда машина ойналаридан чиқиб олиб, турли ҳаракатларни содир қилган 12 нафар «олифта» жазоланди

08 апр 2022
1 473
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабзда машина ойналаридан чиқиб олиб, турли ҳаракатларни содир қилган йигитларнинг видеолари тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати «Nasafnews»га мазкур видео юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, кеча 7 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтган. Ва бу ҳаракатларни содир қилган 12 нафар йигитларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинган.

Уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: