Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ғузорда 33 бош наслли чорва молларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Ғузорда 33 бош наслли чорва молларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

05 май 2022
1 853
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Ғузор филиалининг мурожаатига асосан  терговга қадар текширув ўтказилган. 

Маълум бўлишича, “K.D.” МЧЖ раҳбари Х. чорвачиликни ривожлантириш йўналишида банк филиалидан ажратилган 800 млн сўм имтиёзли кредит ҳисобига хориждан олиб келинган 33 бош наслли чорва молларини кўпайтириш чораларини кўрмасдан, балки чорва молларини сотувидан тушган маблағни ўз шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: