Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ОТМга кириш учун топшириладиган тестлар сони ва баҳолаш мезони тасдиқланди

ОТМга кириш учун топшириладиган тестлар сони ва баҳолаш мезони тасдиқланди

06 май 2023
2 582
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

• Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) х 10 та;

• Математика х 10 та;

• Ўзбекистон тарихи х 10 та;

• 30 та савол учун 1,1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

• 1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93 балл

• 2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63 балл

• 60 та саволдан жами 156 балл.

Умумий 2023/2024-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 189 баллни ташкил этади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: