Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » «Бунёдкор» ва «Насаф» клублари ўртасидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди

«Бунёдкор» ва «Насаф» клублари ўртасидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди

22 апр 2023
4 504
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда «Бунёдкор» ва «Насаф» клублари ўртасидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазолангани ҳақида маълум қилинган.

«Насаф» ФК:

— «Насаф» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси;

— Умар Эшмуродовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси;

— Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;

— Футболчи Абубакир Ризо Турдиалиевга нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;

— Футболчилар Абдувоҳид Неъматов ва Матеус Лима Крузга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Бунёдкор» ФК:

— «Бунёдкор» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси;

— Жамоа мураббийи Ҳикмат Ҳошимовга нисбатан жарима интизом чораси;

— Футболчи Даврон Эргашевга нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;

— Футболчилар Усмонали Исмоналиев ва Аҳмаджон Анваровга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: