Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Таниқли дастурчи ўзи туғилган туманда 48 млрд сўмлик лойиҳани ишга туширди

Таниқли дастурчи ўзи туғилган туманда 48 млрд сўмлик лойиҳани ишга туширди

20 мар 2023
3 003
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Наврўз байрами арафасида Китоб туманида лойиҳа қиймати 48 миллиард сўмлик янги ИТ-мактаби очилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 6 октябрдаги 4851-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Китоб тумани марказида "Иқтидор ИТ-академияси" номли мактаб фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳамда бир гуруҳ туман фаоллари иштирок этди. Ананага мувофиқ, даставвал рамзий қизил тасма кесилди ва шундан сўнг меҳмонлар маскандаги яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Маълумот ўрнида, мазкур талим муассасаси давлат хусусий шерикчилик асосида китоблик таниқли ИТ мутахассиси, ҳозирги кунда ўзининг мазкур йўналишида нуфузли компаниясига эга бўлган Алишер Тожиев томонидан ташкил этилмоқда. Лойиҳанинг 1-босқичида 150 нафар ўқувчиларни дастурлаш бўйича ўқитиш режалаштирилган ҳамда бунинг учун мактабда барча зарур шароитлар яратилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: