Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Сизларнинг вазифаларингиз яхши тарбия қилиш. Бизнинг вазифамиз мана шундай тўйларни ўтказиб, ижтимоий қўллаш”, - Миришкор тумани ҳокими туманда ташкил этилган тўйда иштирок этди

“Сизларнинг вазифаларингиз яхши тарбия қилиш. Бизнинг вазифамиз мана шундай тўйларни ўтказиб, ижтимоий қўллаш”, - Миришкор тумани ҳокими туманда ташкил этилган тўйда иштирок этди

18 мар 2023
1 853
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида Шарқона Янги йил — Наврўз байрами тантаналари ҳар галгидан ўзгача кайфиятда нишонланди.

Дастлаб, 17 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг хатна тўйи қилиб берилиб, уларга туман раҳбарлари ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

“Сизларнинг вазифаларингиз яхши тарбия қилиш. Бизнинг вазифамиз мана шундай тўйларни ўтказиб, ижтимоий қўллаш”, - деди Миришкор тумани ҳокими Шерали Санаев суннат болаларнинг оналарига.

Туман марказидаги марказий спорт ўйингоҳида байрам тадбирлари бошланиб, юлдузлар иштирокидаги концерт бошланди.

Аваз Охун ўз ҳазиллари билан иштирокчиларга самимий кулгу бахш этган бўлса, хонандалар Ҳосила Раҳимова ва Достон Эргашевлар баҳорий куй-қўшиқлар билан кўтаринки кайфият улашдилар.

Шундан сўнг, Наврўз айёми муносабати билан Миришкорда “Ташаббусимиз, иқтидоримиз, куч-қудратимиз - Ватан учун” шиори остида маҳалладаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган уч босқичли олимпиаданинг шашка, шахмат, стол теннис ва волейбол спорт турлари бўйича ўтган мусобақаларнинг 164 та ғолиблари ва 14 нафар мамлакат чемпионатларида фахрли ўринларни қўлга киритган ёшларга эсдалик совғалар топширилди.

Наврўз тантаналарида 3 мингдан ортиқ аҳоли иштирок этган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: