Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 330 млн сўм имтиёзли кредит талон-тарож қилинди

330 млн сўм имтиёзли кредит талон-тарож қилинди

24 фев 2023
2 236
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М.” хусусий корхонаси раҳбари А.Б., “Т.” фермер хўжалиги раҳбари З.Х. ва бошқалар тижорат банки филиалидан боғдорчиликни ривожлантириш учун ажратилган жами 330 млн сўм имтиёзли кредит маблағини ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: