Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ДХХ Косон ва Касбида ерни 1,2 млрд сўмга сотишга уринган шахсларни ушлади

ДХХ Косон ва Касбида ерни 1,2 млрд сўмга сотишга уринган шахсларни ушлади

22 фев 2023
1 806
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

ДХХ хабарига кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди. 

Жумладан, Косон туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари 2011 йил туман ҳокимлиги томонидан мазкур хўжаликка 49 йил муддатга ижарага берилган 50 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млрд. 200 млн. сўм талаб қилиб, олдиндан 590 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Касби туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса фермер хўжалик раҳбари ўзининг муқаддам судланганлигига қарамасдан, 1981 й.т. таниши билан биргаликда, мазкур хўжаликнинг пахта ва ғалла етиштиришга мўлжалланган 35 гектар суғориладиган ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млрд. 200 млн. сўм талаб қилиб, олдиндан 380 млн. сўм олган вақтларида ушланди.

Касби туманида қайд этилган яна бир ҳолатда деҳқончиликка ихтисослашган фермер хўжалик иш юритувчиси мазкур хўжалик раҳбарининг унга билдирган ишончини суиистеъмол қилиб, 14 гектар ер майдонини 130 млн. сўмга сотган вақтида ушланди.

Шунингдек, ушбу ер майдонини харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган Касби туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими 5 млн. сўм олган вақтида ушланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: