Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Насаф" Саудиянинг етакчи клубига қарши баҳс олиб боради

"Насаф" Саудиянинг етакчи клубига қарши баҳс олиб боради

19 фев 2023
1 792
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун, 19 февраль куни Қаршининг "Насаф" жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клубига қарши муҳим беллашувда майдонга тушади. Мазкур учрашув Қатар пойтахти Доҳадаги "Ал Жануб" стадионида  бўлиб ўтади.

Эътибор қаратадиган бўлсак, ҳар икки жамоа мазкур ўйингача турлича тайёргарлик олиб борди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа 26 январьгача Қаршида, сўнгра Туркиянинг Анталя шаҳрида тайёргарлик кўрди. Миллий чемпионат баҳслари ҳали бошланмаганлиги боис, "Аждар"лар бор эътиборини Туркиядаги йиғинга қаратди.

Шу боис, Анталядаги йиғин доирасида 8 та назорат учрашувини ўтказган Рўзиқул Бердиев шогирдлари 4 та баҳсда ғалаба қозониб, қолган 4 та учрашувда дуранг натижани қайд этди.  

Шунингдек, «Насаф» ОЧЛ плей-оффида қатнашадиган жамоалар ичида биринчилардан бўлиб Қатарга етиб борди. Илк машғулотлар амалдаги Жаҳон Чемпиони Аргентина миллий терма жамоаси шуғулланган майдонда ўтказилди. 

"Насаф"нинг рақиби "Ал Шабаб" айни вақтда Саудия Арабистонининг ички чемпионатидаги ўйинларда иштирок этиш билан бирга, ушбу баҳсга ҳам жиддий тайёргарлик кўрди. "Ал Шабаб" жамоаси Саудия чемпионатида 18 турда майдонга тушиб, 40 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида "Ал Наср" ва "Ал Иттиҳод"дан кейин 3-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Шабаб" - "Насаф" учрашуви соат 23:00 дан бошлаб «Узрепорт ТВ» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: