Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Амалдаги президент собиқ президентлар билан учрашди

Амалдаги президент собиқ президентлар билан учрашди

19 фев 2023
2 029
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Садир Жапаров Қирғизистоннинг барча президентлари учун нейтрал жойда учрашув ташкил этган.

Президент матбуот котибига кўра, учрашувда Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев, Роза Отунбаева, Алмазбек Атамбаев ва Сооронбай Жеенбеков иштирок этди. Улар эски гиналарини айтиб, бир-бирларини кечиришди.

“Бир пайтлар халқ томонидан сайланиб сўнг ўз лавозимини тарк этган аввалги президентлар билан қўшма йиғилиш ўтказилса, бу халқнинг жипслашишига хизмат қилади ва энг катта туҳфа бўлади, деган ўй менга анчадан буён тинчлик бермаётганди. Ниҳоят, қатъият билан бу эзгу ғояни амалга оширишга муваффақ бўлдим”, — дейди Садир Жапаров.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: