Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Косонлик аёлнинг маълумотларини тарқатиб юбормаслик эвазига пул олиб юрган ёшларга жиноят иши қўзғатилди

Косонлик аёлнинг маълумотларини тарқатиб юбормаслик эвазига пул олиб юрган ёшларга жиноят иши қўзғатилди

06 фев 2023
4 986
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи, уй бекаси, 1995 й.т., фуқаро М.А. ариза билан мурожаат қилиб, унинг фойдаланмай қўйган телефон рақами уяли алоқа компанияси томонидан сотувга чиқарилиб, номаълум шахс томонидан сотиб олинганлиги ва унда мавжуд телеграм мессенжери аккаунтини ушбу шахс очиб, ундаги ёзишмалар ва маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига пул талаб қилиб, аввалига 2.000.0000 сўм пулларни банк картасига ўтказиб берганлиги, озроқ вақт ўтгач яна 200 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, товламачилик қилиб пулларни ўзлаштираётган шахслар, Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи 2001 й.т., А.Ф. ва унинг дугонаси 2004 й.т., Р.Ж. эканлиги аниқланган. А.Ф. ва Р.Ж. уяли алоқа оператори томонидан янги рақам сотиб олишгани ва ундаги телеграм мессенжери учун аккаунт очишганида эски фойдаланувчи томонидан очилган аккаунт мавжуд бўлиб, ундаги ёзишмалар ва маълумотларни кўчириб олишиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик учун жами 400 АҚШ доллари талаб қилганликлари маълум бўлди.

А.Ф. ва Р.Ж.га нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: