Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » АТБ "Агробанк" туман филиали мансабдор шахслари қамоққа олинди

АТБ "Агробанк" туман филиали мансабдор шахслари қамоққа олинди

06 фев 2023
6 236
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Вилоят прокуратураси маълум қилишича, “Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси Қамаши филиали мансабдор шахслари жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚҚ департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан  Жиноят кодексининг 167- ва 209-моддалари  билан жиноят иши қўзғатилиб,  дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.Тергов давомида 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Терговнинг бориши алоҳида назоратга олинган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилиши маълум қилинган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: