Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Нишондаги мактаб бўйича ҳокимлик муносабат билдирди

Нишондаги мактаб бўйича ҳокимлик муносабат билдирди

24 янв 2023
2 348
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

"NasafNews"да Нишон тумани, Каптарли МФЙда жойлашган 23-умум таълим мактабининг синф хонасида иситиш тизими ишламаётгани, хона совуқ бўлсада ўқувчилар мактабга жалб этилгани ҳақида видео мурожаат эълон қилинганди.

Мазкур ҳолат бўйича Нишон туман ҳокимлиги қуйидагича муносабат билдирди:

Нишон туманидаги "Каптарли" маҳалласида жойлашган 23-сонли умумий ўрта таълим мактабининг синфхонасини иситиш тизимига мўлжалланган қувурда техник носозлик туфайли бу ҳолат рўй берган.

Айни вақтда мазкур ҳолат масъуллар томонидан тўлиқ ўрганилиб, ушбу ҳолат бартараф этилди.

Шунингдек, ушбу мактабда ҳомийлар томонидан 15 дона электр печлари олиб берилиши натижасида синфхоналарнинг температураси нормаль ҳолатга келтириб, дарс машғулотлари ўтказилишига тайёр ҳолатга келтирилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: