Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

21 янв 2023
9 199
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисидаги низомнинг 11-бандига мувофиқ, фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 (бир) ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим. Амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортнинг ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни фуқаронинг паспортсиз ёки ID-картасиз яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Бундай ҳуқуқбузарлик учун 900 минг сўмгача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Биометрик паспортларни ID-картага алмаштириш учун исталган ички ишлар органлари ёки рўйхат бўйича тасдиқланган давлат хизматлари марказларида алмаштириш мумкин.

Бу ҳақда Карши шаҳар ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи Шоназаров Отабек Рустамович хабар берди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: