Маълум бўлишича, ҳайдовчи “Cobalt” русумли машинанинг давлат рақамини ечиб, ҳаракатланаётганда Чироқчи туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан тўхтатилиб, автомашина жарима майдончасига қўйилган.
Ҳайдовчи туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспекторига учрашиб, содир этган ҳуқуқбузарлиги бўйича расмийлаштирган маъмурий баённомани бекор қилиш ва автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 1 миллион сўм пора таклиф қилган.
Холат юзасидан ички ишлар вазирлиги шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда ҳайдовчи сержантга 680 000 сўм пулларни бераётган вақтида далилий ашё билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.