Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ғузорлик тадбиркорлар 107 нафар болаларнинг хатна тўйини ўтказиб берди

Ғузорлик тадбиркорлар 107 нафар болаларнинг хатна тўйини ўтказиб берди

24 фев 2025
950
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Туман ҳокимлиги, ташаббускор тадбиркорлар ва тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 107 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларини хатна тўйлари ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этиб, Президентимиз яратиб берган имконият ва имтиёзлар сабабли иши ривожланиб бораётган тадбиркорларга бугунги савобли иши учун кенг жамоатчилик номидан миннатдорчилик билдирди.

"Саховат ва кўмак, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган фазилатлардан биридир. Президентимиз томонидан тадбиркорларга яратиб берилган имконият ва имтиёзлар туфайли Ғузор туманида тадбиркорлар хайрли ташаббусга қўл ўришди", дейилади туман ҳокимлиги хабарида.

Шундан сўнг, тўйболаларга эсдалик совғаларини топширилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: