Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Чироқчида 91 нафар мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар топширилди

Чироқчида 91 нафар мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар топширилди

19 июн 2024
810
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Тумандаги 125 та умумтаълим мактабларининг 11-синфини 3575 нафар ўғил-қиз тамомлади. Улар орасида иқтидор ва истеъдодлар талайгина. Буни битирувчиларнинг 72 нафари фанларни аъло баҳоларга ўзлаштиргани ва намунали хулқи учун олтин медал, 19 нафари эса кумуш медалга сазовор бўлганида кўриш мумкин.

Туман ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари озод ва обод юртнинг эртанги куни эгалари сифатида қанот ёзиб, келажак сари дадил парвозга чоғланган битирувчиларга медалларни топширишди.

Тадбирда битирувчиларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчилари иштирок этишди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: